Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда автомобиллар сони 200 миллион донага етди
Хитойда расман рўйхатга олинган автомобиллар сони 200 миллион донага етди. Бу ҳақда ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги хабарида сўз юритилган.
Шу билан бирга, вазирликка кўра, моторли транспорт воситаларининг умумий сони 300 млн донага етган. 2017 йил биринчи чорагида 8,2 миллионта янги моторли транспорт воситаси рўйхатга олинган.
Бундан ташқари, мотоциклларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда транспорт воситасига эга кишилар сони 364 миллион кишига етди. Шундан 320 млн киши автомобиль ҳайдовчиларидир. Биринчи чоракда ўсиш 7,4 миллион кишини ташкил этган.
2015 йил якунларига кўра, рўйхатдан ўтган жами транспорт воситалари эгаларининг сони 279 миллион кишини ташкил этган эди. Уларнинг 172 миллиони автомобиль эгалари ҳисобланарди.
Мавзуга оид
11:22
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026