Ўзбекистон | 17:53 / 18.04.2017
14335
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон халқаро аэропортида сохта визадан фойдаланишга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Иллюстратив фото

16 апрель, якшанба куни Ҳиндистоннинг CST халқаро аэропортида 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси сохта туристик виза билан қўлга олинди. Бу ҳақида Hindustan Times'да хабар берилди

Шаҳар полицияси маълумотларига кўра, номи ошкор қилинмаган аёл 14 февраль куни худди шу сохта туристик виза билан Ҳиндистонга келган.

Аёл Дубайга йўл олаётганида, иммиграцион назорат пайтида қўлга олинган.

Ҳиндистон полицияси айбланувчи ҳақида қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистон элчихонаси билан боғланади.

Аёл ҳужжатлар ҳақиқий эканини айтган. 

Унга қарши Ҳиндистон жиноий кодексининг тўрт моддаси бўйича иш қўзғатилган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид