Жаҳон | 08:14 / 18.04.2017
5296
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари АҚШнинг ядровий салоҳиятини текширишни буюрди

Фото: ТАСС

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис АҚШ ядровий салоҳиятини баҳолашни ўтказишни буюрди. Бу ҳақда Пентагон баёнотида айтилган. Баёнотни ABC News телеканали журналисти твиттерда чоп этди

"Бугун Мэттис мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари ва АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси раиси ўринбосари ўтказадиган баҳолашни бошлашга кўрсатма берди", дейилган хабарда.  

Маълум қилинишича, ҳисобот йил охиригача тайёр қилиниб, АҚШ президентига тақдим қилинади.  

Аввалроқ Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили АҚШ туфайли исталган вақтда ядровий уруш бошланиши мумкинлигини айтганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид