16:20 / 21.04.2017
14386

Европа Лигасида ярим финал жуфтликлари маълум: «МЮ» Испанияга боради

УЕФА штаб-квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида Тошкент вақти билан 16:00да Европа Лигаси ярим финали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръада жамоалар саватчаларга ажратилмади. Исталган клуб исталган жамоага қарши тўқнаш келиши мумкин эди.

Ярим финалга қуръа ташлаш маросимида финал ўйинидаги номинал мезбон жуфтлик номи ҳам аниқланади — 1-ярим финал жуфтлик ғолиби ёки 2-ярим финал жуфтлик ғолиби.

Қуръа қуйидаги жуфтликларни ҳосил қилди:
«Аякс» (Нидерландия) - «Лион» (Франция)
«Сельта» (Испания) - «Манчестер Юнайтед» (Англия)

Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари 4 май, жавоб баҳслари бир ҳафтадан кейин — 11 май куни ўтказилади. Қуръада номи биринчи чиққан жамоа илк баҳсни ўз уйида ўтказади.

Финал 24 май куни Стокҳолм шаҳридаги «Френдс Арене»  стадионида бўлиб ўтади.

Top