Спорт | 03:28 / 21.04.2017
13427
2 дақиқада ўқилади

Европа лигасининг сўнгги ярим финалчиси пенальтилар сериясида аниқланди

Учрашувнинг 27-дақиқасида Талиска ҳисобни очган бўлса, Александр Ляказетт 34-дақиқида ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда яна ўша Талисканинг ўзи дубл қайд этиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Жамоалар бошқа гол кирита олишмади.

Икки ўйин натижасига кўра тенглик юзага келгани боис, жамоалар овертаймда саф тортишди. Бироқ 30 дақиқа давомида бирорта жамоа гол киритишни уддасидан чиқа олмади ва натижада ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Пенальтилар сериясида эса жамоалар 8 мартадан зарба беришига тўғри келди. «Лион» дарвозабони Антони Лопеш мезбонларнинг сўнгги пенальтисини қайтарди. Сўнгги голни Максим Гоналон аниқ амалга ошириб жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

Европа лигаси, 1/4 финал
Жавоб учрашуви

Бешиктош (Туркия) – Лион (Франция) 2:1 (1:0) пенальти серияси бўйича — 6:7
Голлар:
Талиска (27, 58) – Ляказетт (34).
Бешиктош: Фабрисио, Митрович, Адриано (Бек, 77), Гўнул, Тошич, Ўзякуб (Уйсал, 94), Хатчинсон, Талиска, Куарежма (Арслан, 117), Бабел, Тўсун.
Лион: Антони Лопеш, Нкулу, Морель (Рибус, 120), Жалле, Диакаби, Толиссо, Гоналон, Вальбуэна, Тузар, Корне (Фекир, 77), Ляказетт (Ғаззол, 90).
Огоҳлантиришлар: Адриано (29), Гоналон (32), Тошич (78), Гўнул (118).
Дастлабки учрашув: 1:2.

Мавзуга оид