Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия қироли ўз ўғлини АҚШга элчи этиб тайинлади
Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд мамлакатнинг Вашингтондаги элчихонасига янги раҳбар тайинлади. Янги элчи қиролнинг ўғли шаҳзода Ҳолид бўлди, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.
"Шаҳзода Абдуллоҳ ибн Файсал ибн Туркий АҚШдаги элчиликдан олинди. Янги элчи этиб шаҳзода Ҳолид ибн Салмон ибн Абдулазиз тайинланди", деб айтилган қирол фармонида. Шаҳзода Абдуллоҳ бу лавозимни бир йилдан сал кўпроқ вақт эгаллаган.
Жамоатчилик алоқалари бўйича Саудия-АҚШ қўмитаси раҳбари Салмон ал-Ансорийнинг маълум қилишича, шаҳзода Ҳолид Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучларининг ИШИДга қарши коалиция операцияларида иштирок этувчи учувчиси ҳисобланади.
Янги элчи қирол томондан 22 апрелда амалга оширилган бир қатор лавозим ўзгартиришлар доирасида тайинланди. Қирол давлат хизмати ва армия қўмондони ишлари бўйича вазирни, ахборот вазирини ўз лавозимидан озод қилди, миллий хавфсизлик марказига асос солди ва мамлакатнинг бош инвестицион бошқармасига янги раҳбар тайинлади.
Мавзуга оид
22:24 / 16.06.2026
Трамп Европа Иттифоқи таъсирида Украина бўйича позициясини ўзгаргартирди — ОАВ
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
19:23 / 16.06.2026
АҚШ-Эрон келишуви Нетаняҳу ва Трамп ўртасида келишмовчиликка олиб келмоқда
18:47 / 16.06.2026