Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» дарвозабони ўзига хос рекорд ўрнатди
«Барселона» футбол клуби голкипери Марк-Андре тер Штеген Примеранинг 33-тури доирасида «Реал» билан меҳмонда кечган беллашувда 12 та сейвни амалга оширди. Бу кўк-анорранглиларнинг Примера учрашувларида 2003/2004 йилги мавсумдан бери энг яхши натижаси. Айнан ўша йилдан бошлаб бундай статистика юритила бошланган.
Бундан ташқари, тер Штеген 22 бора тўп узатди ҳамда бу билан «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду кўрсаткичини 8 пасга ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабадан кейин «Барселона» ўз очколари сонини «Реал»ники билан тенглаштириб олди – 75 баллдан, бироқ мадридликларда битта захира ўйини бор.
Мавзуга оид
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
23:20 / 12.05.2026
Мен кетмайман - «Реал» президенти Флорентино Перес шошилинч матбуот анжумани ўтказди
02:34 / 11.05.2026