Си Цзиньпин Трампни вазминликка чақирди
ХХР раиси Си Цзиньпин АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот давомида КХДР муаммосини муҳокама қилди ва томонларни вазминликка чақирди. Бу вазиятни янада кескинлаштирмаслик учун лозим. деб хабар берди Хитой Марказий телевидениеси.
"Хитой томони БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузувчи ҳаракатларга кескин қарши чиқади. Шу билан бирга, биз тегишли томонлар Корея ярим оролидаги вазиятнинг кескин тус олмаслиги учун вазмин бўлишларига умид қилиб қоламиз", - дея маълум қилди Си Цзиньпин.
ХХР раисининг таъкидлашича, Корея ярим ороли муаммосини, фақатгина манфаатдор томонлар ўз мажбуриятларини бажарса ва бир-бирини тушунса, ҳал қилиш мумкин. Си Цзиньпин Корея ярим оролида тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш учун барча томонлар билан ишлашга тайёр эканини билдирди.
Шунингдек, Си Цзиньпин ва Трамп умумий ташвишга сабаб бўлаётган масалалар бўйича қалин алоқада қолиш ва фикрлар алмашишга келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Корея ярим оролидаги вазият бу ойда янада кескинлашди. Бу ҳолат КХДРнинг навбатдаги ядро синовини ўтказиши ёки баллистик ракеталар учириши мумкинлиги боғлиқ. Пхеньян ўз хавфсизлигига таҳдид сезса, АҚШнинг минтақадаги ҳарбий базалари ва кемаларига огоҳлантирувчи зарбалар беришга тайёр экани билан огоҳлантирмоқда.
Мавзуга оид
11:22
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
18:54 / 09.11.2024