Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google бирданига учта янги смартфон чиқармоқчи
Android Open Source лойиҳаси иштирокчилари Google бирданига учта янги Pixel смартфонларини чиқармоқчи эканини аниқлашди.
Pixel иккинчи авлод смартфонлари Walleye, Muskie ва Taimen деган номларни олади. Тахминларга кўра, Walleye Pixel XL қурилмасининг янгиланган нусхаси бўлса, Muskie учун эса оддий Pixel асос қилиб олинди.
Шу билан бирга, Taimen номи остида қандай қурилма бор экани ҳозирча номаълум. PhoneArena ресурсининг фикрича, бу Pixel XL’дан ҳам катта дисплейга эга бўлган фаблет ёки планшет ҳам бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, маълум бўлишича, уч қурилманинг барчаси Samsung Galaxy S8 ва S8+’га ўрнатиладиган Qualcomm Snapdragon 835 чипсети негизида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google Pixel’нинг фақатгина иккита янги моделини чиқариш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқаганди.
Мавзуга оид
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
18:01 / 15.04.2026
Ўзбекистонга смартфон ва ноутбуклар импортининг янгича канали очилади
22:37 / 29.03.2026