18:49 / 26.04.2017
29579

Шавкат Мирзиёев Човушўғлини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлини қабул қилди. Туркиялик вазирнинг твиттердаги саҳифасида фотохабарлар қолдирилган.

«Ўзбекистон президенти Мирзиёев томонидан қабул қилиндик. Биз Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик», — дейилган фотохабарларда.

Бундан аввалроқ Мавлуд Човушўғли Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

Туркия делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирлигида ҳам музокаралар ўтказади.

Top