Фарғона вилоятида Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муносиб ўринбосар спортчиларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида мусобақалар ўтказилди.
У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сон қарорининг чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 11-апрелдаги “Велоспорт шоссе бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг кўп кунлик велопойгасини ўтказиш тўғрисида”ги 183-сон буйруғи асосида ўтказилди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортчилари иштирок этдилар.
70 километр масофага вақтга пойга ўтказилди. Бу пойгада 1-ўринни Сиддиков Дилмурод, 2-ўринни Халмуродов Муроджон ва 3-ўринни Шукуров Романлар эгаллади.

100 километр масофага ўтказилган пойга қуйидагича якунланди: 1-ўрин Олломов Достон, 2-ўрин Каримов Руслан, 3-ўрин Суннатов Акром.
132 километр масофага ўтказилган пойгада кучлилар яна ғалаба қозондилар ва мусобақа қуйидагича якунланди: 1-ўрин Олломов Достон, 2-ўрин Каримов Руслан, 3-ўрин Суннатов Акром.
30 айланалик (70 километр масофага) гуруҳ пойгалари якунлари бўйича 1-ўринни Ўзбекисон Чемпиони Олломов Достон, 2-ўринни Каримов Руслан ва 3-ўринни Суннатов Акром эгаллади.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, Наманган вилояти Наманган шаҳрида велотрек бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортчилари иштирок этдилар.

















