Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона»: Ёзги трансферлар учун режалар
Фото: Marca
«Барселона» ёзда жиддий трансферлар кампанияси олиб бормоқчи. AS нашрининг ёзишича, клуб янги футболчилар сотиб олиниши учун 100 миллион евро ажратади. Каталонлар жамоаси икки қанот ҳимоячиси ва Андрес Иньеста ўрнига бир хавбек сотиб олишни режалаштирган.
Жамоанинг мудофаа чизиғи учун Эктор Беллерин («Арсенал») ва Тео Эрнандес («Атлетико») олиб келиниши кутилмоқда. «Барса» ярим ҳимоясига эса «Ливерпуль»дан Филиппе Коутиньо ёки «ПСЖ»дан Марко Верратти харид қилиниши мумкин.
Клуб шунингдек, молиявий fair play талаби туфайли бир қанча футболчилар билан хайрлашишига тўғри келади. Жамоани Арда Туран, Жереми Матье ва Андре Гомиш тарк этиши кутилмоқда.
«Барселона» айни вақтда Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда (81), аммо «Реал»да (81) битта захира ўйини мавжуд.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026
«МЮ» юқориламоқда, «Барса»да йирик ғалаба. Кун ўйинлари
16:41 / 10.03.2026