Сувсиз узоққа бориб бўлмайди — шаҳарда ҳам, ёввойи табиат қўйнида ҳам. Агар биринчи ҳолатда, энг яқин дўконга бир кириб чиқиш билан чанқоқ қондирилса, иккинчисида вазият анча мураккаброқ. Албатта, чўлда бўлмасангиз сув барибир топилади. Лекин дуч келган сувни ичиб бўладими?
Ичиб бўлмайди. Ҳеч қурса, сувни ташқи аралашмалардан тозаламасдан туриб ичиш ярамайди. Албатта, дала шароитларида кимёвий зарарланган сувни тозалаб бўлмайди, лекин шубҳали жилға ёки ариқдан жилдираб оқиб келаётган сувдан олиб, уни тозалаб, истеъмолга яроқли ҳолатга келтириш мумкин. Бугун сизга сувни тозалашнинг олтита оддий йўлини ҳикоя қиламиз, уларнинг ҳар бири ёш боланинг ҳам қўлидан келади.
Қайнатиш

Бу — сувни тозалашнинг энг оддий ва синалган усули, фақатгина ёнингизда гугурт ва ўтин бўлса бас. Шубҳали сувни ярим соат қайнатиш керак. Шу муддатда сув зарарлардан халос бўлади.
Тош

Агар ёнингизда оловга бардош бера олувчи бирорта идиш бўмаса, гулханда тошларни (40–60 дақиқа) қиздириб, уни сув тўлатилган идишга солинг.
Йод

Агар табиат бўйлаб саёҳатга олдиндан тайёрланган бўлсангиз, албатта, ёнингизда яраларнинг газак олишига қарши препаратлар бўлиши керак. Йод таблеткалари ҳам сувни тозалаб бера олади — бу ҳолда сувнинг таъми жуда бемаза бўлади, лекин унутманг, танлайдиган шароитда эмассиз.
Фильтр

















