Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг собиқ давлат котиби Трампга танбеҳ берди
АҚШнинг собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт АҚШ президенти Дональд Трампга Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашмоқчи эканлиги учун танбеҳ берди. Аввалроқ Трамп Bloomberg ахборот агентлигига берган интервьюсида агар вазият тақозо этса, Ким Чен Ин билан учрашишини ва бу у учун шараф бўлишини айтганди.
"Президент бирор давлатга тайёргарликсиз бормайди ва "шараф" сўзини ўз халқини ночорликда, назорат остида ушлаб турувчи кимсага нисбатан нотўғри қўлламоқда", деб айтган Олбрайт CNN телеканали эфирида.
Собиқ сиёсатчининг айтишича, Трамп ўз сўзлари қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини англамай, жаҳон етакчилари билан шахсий муносабатларни йўлга қўйишга ҳаддан зиёд интилмоқда.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
11:45 / 22.04.2026