Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия шаҳзодаси: Биз Эрон бостириб киришини кутмоқчи эмасмиз
Саудия Арабистони тахти ворисларидан бири, мамлакат мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон Эрондаги тузумни "экстремистик тузум" деб атади ва бу давлат билан келишувнинг имкони йўқлигини айтди.
"Эрондаги тузум экстремистик ғояларни қўллаб-қувватламоқда. Шу туфайли биз улар билан келиша олмаймиз", деган ибн Салмон Саудиядаги MBC телеканалига берган интервьюсида.
"Биз ва Эрон ўртасида алоқа нуқталари мавжуд эмас", дея қўшимча қилган у.
Тахт вориси ўринбосарининг қайд этишича, эронликларнинг мақсади Сурия эмас, Макка ва Каъба жойлашган Саудия Арабистонидир.
"Биз Эрон Саудия Арабистонига бостириб киришини кутмоқчи эмасмиз", деган у.
Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар Яқин Шарқ ҳудудида 2011 йили бошланган "араб баҳори" инқилоби ортидан бузилганди. Ўшанда расмий Теҳрон шиаларни қўллаб-қувватлади, Саудия Арабистони суннийлар томонида турди. 2016 йилнинг 3 январида Саудия Арабистонида шиалар имоми Нимр ан-Нимр қатл этилгач, саудияликларнинг Теҳрондаги элчихонасига ва Машҳаддаги ваколатхонасига ҳужум қилинди. Тез орада икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар узилди.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026