Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳигуаин ва Алвеш "Ювентус"ни ЕЧЛ финалига яқинлаштирди
Европа чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган иккинчи учрашув ҳам якунланди. Унда "Монако" Туриннинг "Ювентус" клубини қабул қилди.
Учрашувнинг 29-дақиқасига келиб Гонсало Ҳигуаин ҳисобни очди. Дани Алвешнинг товони билан етказиб берилган заргарона тўпини дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимда яна ўша Алвешнинг ажойиб узатмасини Ҳигуаин дарвозага тўғрилаб қўйди ва натижада меҳмонлар ишончли ғалабага эришди.
Ушбу ғалаба "Ювентус"га жавоб учрашуви олдидан катта ишонч бағишлади ва жамоа финал сари муҳим қадам ташлади. Жавоб учрашуви 9 май куни Туринда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалнинг яна бир учрашувида "Реал" Мадриднинг бошқа бир жамоаси "Атлетико"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Европа чемпионлар лигаси, 1/2 финал
Монако – Ювентус 0:2 (0:1).
Голлар: Ҳигуаин (29, 59).
Монако – Субашич, Глик, Сидибе, Фабиньо, Жемерсон, Бакайоко (Моутинью, 67), Бернарду Силва (Туре, 81), Лемар (Жермен, 67), Дирар, Мбаппе, Фалькао.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бардзальи, Пьянич (Лемина, 89), Маркизио (Ринкон, 81), Дани Алвес, Манджукич, Ҳигуаин (Куадрадо, 77), Дибала.
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (21), Фабиньо (37), Маркизио (58), Кьеллини (69).
Мавзуга оид
10:40 / 01.07.2026
Монакодаги портлаш бўйича терговда УХХ номи тилга олинди
09:25 / 30.06.2026
Монакодаги портлашда украиналик миллионер жабрланди
23:28 / 23.04.2026
Дунёда 1 миллион долларга қандай кўчмас мулк сотиб олиш мумкин: Монакода атиги 16 м2
13:39 / 15.02.2026