Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада талабалар ҳаракати етакчиси ўлдириб кетилди
Венесуэлада талабалар миллий ташкилотининг Ансоатеги штатида жойлашган Технология университетидаги бўлими бошлиғи Хуан Лопес номаълум кимсалар томондан отиб кетилди. Globovision телеканалининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида яна 3 киши яраланган.
Мамлакат бош прокуратураси Лопеснинг ўлимини тасдиқлади. Ушбу қотиллик юзасидан тергов бошланган. Қотилликка нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
Венесуэлада 4 май куни ҳукуматга қарши талабалар намойишлари бўлиб ўтди. Бир нечта намойиш Боливар гвардияси бўлинмалари томондан тарқатиб юборилган. "Демократик бирдамлик блоки" мухолиф коалицияси маълумотларига кўра, махсус кучлар мамлакатнинг Марказий университетида айниқса шафқатсизлик билан ҳаракат қилганлар.
3 май куни Каракасдаги норозилик намойишларида 400 га яқин одам жароҳатланганди, камида бир киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
10:00 / 08.07.2026
Энг кўп талаба Тошкент шаҳрида таҳсил олмоқда
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026