Жамият | 15:31 / 11.05.2017
30234
1 дақиқада ўқилади

4 ёшли қизалоқ севгилисини излаб, уйидан чиқиб кетди

Фото: Life

Франциянинг Сент-Этьен шаҳрида қизиқ воқеа юз берди. Бувиси ва буваси билан яшайдиган 4 ёшли қизалоқ ярим тунда уйидан чиқиб кетган.

Уни эрталаб соат 7да тунги клубдан қайтаётган қизлар кўриб қолишган ва полиция идорасига олиб боришган. Ундан қаерга кетаётганини сўрашганда бир неча километр узоқликда турадиган севгилисини излаб кетаётганини айтган.

ВFM телеканалида айтилишича, қизчанинг севгилиси у билан битта боғчага борган ва қизалоқ уни эрталаб боғчада учратган.

Мавзуга оид