Ошхонадан узоқ бўлган одам ҳам ҳаётида бир ёки икки марта эмас, ҳатто ундан ҳам ортиқ гўштдан таом тайёрлашга тўғри келгани рост гап. Таом тайёрлаш жони дили бўлган одамларни айтмасак ҳам бўлади. Узоқ иш малакаси бу маҳоратли ошпаз ёки оддий хатоларга йўл қўймаслик, дегани эмас. Улар ҳам янги ошпазлар ёки қизиқувчи одамлар қиладиган хатоларга йўл қўйишлари мумкин. Бир қарашда оддий бўлиб кўринган бу хатолар тўғридан тўғри овқатнинг таъмига ёки умуман уларнинг яроқли-яроқсизлигига таъсир кўрсатади. 

Биз энг кўп ҳолларда гўштли таом тайёрлашда йўл қўйиладиган хатолар жадвалини тузиб чиқдик. Ошхонанингизда бу хатоларга бошқа йўл қўйилмайди, деган умиддамиз. 

-1-

Битта тўғраш тахтасининг устида ҳар хил маҳсулотларни тўғраш, бу бактериялар манбаи деганидир.

Гўшт тўғрайдиган тахта ҳеч қачон тоза ювилмайди. Ҳатто у тозалигидан ялтираб турган бўлса ҳам. Доимий равишда турли кимёвий бирикмалар билан ошхона анжомларини тозаламаслик учун ҳар бир маҳсулотга алоҳида тахтача ишлатган афзалроқ. Масалан, гўшт, балиқ, нон ва сабзавотлар учун.

-2-

Гўштдаги бактериялар ривожланиши учун қулай муҳит бу унинг ҳарорати ҳисобланади. 

Гўштда цельсий кўрсатгичи бўйича 5 даражадан 60 даражагача бўлган ҳолатда бактериялар ривожланади. Шундай экан уни хона ҳароратида ёки микротўлқинли печ ичида эритиш мутлақо нотўғри. Ундан кўра гўштни беш ёки саккиз соат олдин музхонадан олиб, уни музлатгичнинг оддий хонасига қўйиб қўйган яхши. Ёки уни тайёрлашдан бир ёки икки соат олдин герметик пакетга солиб, совуқ сувга солиб қўйиш керак бўлади. 

-3-

Бундан кейинги ҳолат гўшт пишиб бўлгач, уни оловдан олиб, ичидаги шарбат гўштнинг барча қисмига тарқалиши учун унга тегмаслик лозим. Бу таомнинг таъмига ўз таъсирини ўтказади. Лаҳм суяксиз гўшт ва товуқ кўкрак гўштига беш дақиқа, суякли гўшт ёки қовурилган қовурғаларга ярим соат дам берган яхши. Тез совиб қолмаслик учун унинг устини фальга билан ёпиб қўйиш мақсадга мувоффиқдир.