16:43 / 11.05.2017
25549

Heritage — «Мир ковров» гиламлар дўконида 30-40 фоизли чегирмалар берилмоқда

Тошкент шаҳридаги Heritage — «Мир ковров» гиламлар дўконида премиум синфидаги бетакрор ва ажойиб гиламларга 30-40 фоизгача чегирмалар берилиши хабар қилинди.

Бу эса дидингизга мос келадиган ҳамда орзуингиздаги гиламларни ўта қулай нархларда харид қилиш имкони демакдир.

Дўкон «Барокко» услубидан тортиб, то энг сўнгги «Хай-Тек» услубидаги гиламларни тавсия қилади. Гиламларнинг исталган тур ва ўлчамдагисини топиш мумкинлиги эса нур устига аъло нур.

У ерда уйингиз ёки офисингиз учун гилам танлашда кенг танлов имконига эга бўласиз. Кўнглингиздаги маҳсулотни топа олишингизга эса шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади.

Бундан ташқари, дўконга яқинда янги коллекция келтирилган. Малакали мутахассислар ҳамда дизайнерлар хизматингизда бўлади ва танловда адашмаслигингиз учун ўз маслаҳатларини аяшмайди.

Яна бир қулайлик эса — харидлар Тошкент шахри бўйлаб бепул етказиб берилади. Гиламлар сифати 25 йилгача кафолатланади.

Heritage — «Мир ковров» гиламлар дўкони ҳар куни 9:00дан 20:00гача сизларни кутиб қолади:

  • Манзил: Тошкент, Беруний кўчаси 18-б уй;
  • Мўлжал: «Ҳувайдо» тўйхонаси, «Беруний» метро бекати;
  • Телефон: +998(97) 702-70-70

Кўпроқ расмларни mirkovrov.uz сайтида томоша қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top