Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабни ташлаб кетган кореялик шахс компанияси бозордаги қиймат бўйича LG’ни ортда қолдирди
Жанубий Кореянинг Netmarble Games видеоўйинлар ишлаб чиқарувчиси савдоларнинг илк кунида IPO нархи билан таққослаганда 3,2 фоизга ўсди. Шу тариқа компаниянинг бозордаги қиймати 12,2 миллиард долларни ташкил этиб, фирма бу кўрсаткич бўйича LG Electronics’ни ортда қолдирди.
Bloomberg агентлиги маълумотига кўра, Netmarble Жанубий Кореяда сўнгги 7 йил давомида бозорга чиқиш бўйича энг яхши натижани кўрсатди.
Биржага чиқиш Netmarble’га дарҳол бозордаги қиймат бўйича дунё ишлаб чиқарувчилари орасида бешинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Ундан юқори поғоналарда фақатгина йирик компаниялар бор: Sony, Activision, Nintendo ва Electronic Arts.
Netmarble 2000 йилда Пан Жун Хьюк томонидан ташкил этилган. У юқори мактабни ташлаб, видеоўйинлар билан шуғулланишга қарор қилган. Компания смартфонлар учун ўйинлар чиқаради. У Lineage II: Revolution чиққанидан сўнг, 2017 йилда мобил ишлаб чиқарувчилар даромади бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026