Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 млн доллардан ортиқ маблағни сотиб юборган тошкентлик саррофлар жиноий гуруҳи раҳбари қамалди
Ўлмас Алиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) валютафурушликка жазо муқаррарлигини билса-да, ўзини бу ишдан тия олмади. У Тошкент шаҳрининг турли бозорларида хориж валюталари олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахсларни топиб, бир гуруҳга бирлаштиради (ушбу гуруҳдаги бошқа аъзоларнинг жиноят иши алоҳида иш юритувига ажратилган), деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
Ў.Алиев уларни хориж валютаси ва миллий валюта билан таъминлаб туради. Бунинг эвазига гуруҳ аъзолари унга кўрилган ноқонуний фойданинг каттагина қисмини етказиб бериб турадилар.
Жиноий гуруҳ томонидан уч йил мобайнида 1 млн. 233 минг 150 АҚШ доллари қонунга хилоф равишда сотиб юборилган экан.
Яширин фаолият билан шуғулланувчи шахсларнинг ноқонуний қилмишларига эртами-кеч, барибир барҳам берилади. Бир иш қилишдан аввал фақат мўмай даромад топишни эмас, балки унинг охирини ҳам ўйлаган киши ҳаётда қоқилмайди. Ўтган йилнинг 11 май куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан Ў.Алиев 5 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026