Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Охирги турда «Малага» билан ўйнайдиган «Реал» чемпион бўлса, бу жамоага 1 млн евро тўлайди
Фото: Ла Лига
Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатида ғолиб чиқса, «Малага»га ярим ҳимоячи Иско трансфери бўйича бонус сифатида 1 млн. евро тўлаб беради.
Бундай банд Исконинг 2013 йилда амалга оширилган трансферида белгилаб қўйилган. «Реал» «Малага»га ўйинчи жамоага ўтганидан сўнг беш йил давомида ютиб олинган ҳар бир Испания чемпионати учун 1 млн. евродан тўлаб беришга рози бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 37 турдан сўнг Примера турнир жадвалининг биринчи ўрнини эгаллаб турибди ҳамда «Барселона»ни 3 очкога ортда қолдирмоқда.
«Реал» Испания чемпионатининг сўнгги турида 21 май куни айнан «Малага» билан учрашади.
Иско жорий мавсумда ўз клуби сафида 40 та ўйин ўтказди ҳамда 11 гол киритиб, 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Мавзуга оид
16:22 / 27.02.2026
ЕЧЛ қуръаси: «Сити»га яна «Реал» тушди
12:10 / 26.02.2026
Вини яна рақс тушди, Туринда драма. ЕЧЛда жавоб ўйинлари
11:03 / 22.02.2026
«Реал»да мағлубият, «Сити»да қийин ғалаба. Кун ўйинлари
13:22 / 18.02.2026