Германия бундеслигасининг 34-туридан ўрин олган учрашувлар билан бу йилги мавсум якунланди. 

Сўнгги турда Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл оладиган учинчи ўрин ва 2-бундеслиганинг учинчи ўрнини билан ўтиш ўйинида иштирок этадиган аутсайдер номи очиқ қолаётганди. ЕЧЛ гуруҳ босқичи ва бронза медаллари «Боруссия»га насиб қиладиган бўлди. Жамоа сўнгги турда «Вердер»га қарши ўта қийин кечган учрашувда ирода кўрсатиб ғалабани ўз томонига оғдира олди. Бу ўрин учун курашган яна бир жамоа «Ҳоффенҳайм» эса ўз уйида «Аугсбург» дарвозасига йўл топа олмади ва 4-ўринни эгаллаб ЕЧЛни саралаш босқичидан бошлайдиган бўлди.

2-бундеслиганинг учинчи жамоаси билан ўтиш ўйинида қатнашадиган 16-ўрин жамоаси ҳам сўнгги турда аниқланди. Охирги тургача 16-ўринда борган «Ҳамбург» сўнгги турда «Вольфсбург»ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва айнан «Вольфсбург»ни шу ўринга тушириб юборди. Натижада «бўрилар» фақатгина ўтиш ўйини орқали бундеслигада жон сақлаб қолиш учун курашадиган бўлди.

Германия Бундеслигаси, 34-тур

Бавария – Фрайбург 4:1 (1:0)
Голлар: Роббен (4), Видаль (73), Рибери (90+1), Киммих (90+5) – Петерсен (76).
Бавария: Штарке, Бернат, Алаба, Боатенг (Киммих, 11), Роббен, Лам (Рафинья, 87), Хаби Алонсо (Рибери, 82), Видаль, Коман, Мюллер, Левандовски.
Фрайбург: Шволов, Гульде, Гюнтер, Игньовски (Нильсен, 88), Кемпф, Франтц (Шустер, 72), Хефлер, Филипп, Хаберер (Петерсен, 67), Грифо, Нидерлехнер.
Огоҳлантириш: Видаль (53).

Боруссия Д – Вердер 4:3 (2:1)
Голлар: Ройс (32, 75, пенальти) Обамеянг (42, 89, пенальти) – Юнузович (7), Бартельс (46), Крузе (68).
Боруссия Д: Бюрки, Гинтер, Папастатопулос, Геррейру, Бартра, Кагава, Шахин (Кастро, 72), Ройс, Дурм (Пулишич, 46), Обамеянг, Дембеле (Бендер, 90).
Вердер: Видвальд, Сане (Эггештайн, 86), Гарсия, Гебре Селассие (Гнабри, 46), Мойсандер, Дилэйни, Велькович, Бартельс, Гриллич (Баргфреде, 72), Юнузович, Крузе.
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (11), Бартельс (58), Дембеле (61), Шахин (62), Кагава (87), Баргфреде (88), Велькович (90).