Жаҳон | 11:57 / 23.05.2017
15767
1 дақиқада ўқилади

Полиция Манчестердаги портлашга оид янги маълумотларни берди

Фото: AP

Манчестердаги аренада рўй берган ва 22 кишининг ўлимига сабаб бўлган воқеа террорчилик акти ҳамда у ўз танасига портловчи қурилма боғлаган террорчи томонидан содир этилган. Бу ҳақда Reuters агентлиги полиция маълумотига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Манчестер полицияси бош констебли Иэн Ҳопкинс террорчи ҳам ҳалок бўлганлар ҳисобида эканини маълум қилган.

Полиция маълумотига кўра, террорчи аренага ёлғиз келган, аммо у террористик гуруҳига аъзо бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни кечқурун Манчестерда америкалик қўшиқчи Ариана Гранденинг концерти бўлиб ўтаётган стадионда портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 59 киши яраланди.

 

 

Мавзуга оид