АҚШ ракеталарга қарши мудофаа дастурларига 7,9 млрд доллар ажратмоқчи
АҚШ маъмурияти 2018 молиявий йилда ракеталарга қарши мудофаа билан боғлиқ турли дастурларнинг амалга оширилишига 7,9 млрд доллар ажратмоқчи. Бу рақам жорий молиявий йилги бу кўрсаткичдан 379 млн долларга кўпроқни ташкил қилади. Бундай маълумотлар АҚШ мудофаа вазирлигининг РҚМ бўйича агентлиги бюджет лойиҳасида келтирилган.
Журналистлар учун махсус брифингда агентликнинг операциялар бўйича директори Гэри Пеннеттнинг маълум қилишича, ракеталарни Аляска ва Калифорниядаги шахталарда жойлашган ракеталар ёрдамида парвознинг оралиқ босқичида йўқ қилиш дастурига 1,5 млрд доллар ажратиш мўлжалланмоқда. Шу билан бирга ушбу йил охиригача бундай ракеталар миқдорини ҳозирги 36 тадан 44 тагача ошириш режалаштирилмоқда.
Пеннетнинг қўшимча қилишича, Пентагон 2018 йилда АҚШнинг Атлантика соҳилида ушбу дастурнинг радиолокацион кузатув станциясини ўрнатишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини тадқиқ қилиш учун 5 млн доллар ва шундай объектни Гавайи оролларида барпо этишни бошлаш учун 21 млн доллар ажратмоқчи. Режаларга кўра, Гавайидаги радар 2023 йилгача ўрнатиб бўлиниши керак.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
13:32 / 22.11.2024