Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги бош директори этиб Эфиопия соғлиқни сақлаш вазирлиги собиқ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус сайланди. Бу қарор сешанба куни, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Женевадаги 70-сессиясида қабул қилинди.
ЖССТ раҳбарлигини эгаллаган илк африкалик
ЖССТга илк бор Африка давлати вакили раҳбар бўлди. У беш йил давомида ташкилотни бошқаради. Ташкилот мақсади эса “барчани энг юқори соғлиқни сақлаш даражаси билан таъминлаш”. Тедрос Аданом Гебреисусга қадар ташкилотни канадалик, бразилиялик, даниялик, япониялик, норвегиялик, жанубий кореялик, швециялик ва хитойлик бошқарган.
Тедрос Аданом Гебреисус Эритрея пойтахти ва Лондонда таҳсил олган, “Жамоат соғлиғини сақлаш” мутахассислиги бўйича фан доктори унвонига эга. 2005-2012 йилларда Эфиопия соғлиқни сақлаш вазири бўлган, 2016 йилга қадар эса ушбу давлат ТИВ раҳбари сифатида ишлаган.
У сайланганидан сўнг чиқиш қилиб, барчага миннатдорлик билдирди ҳамда бош директор лавозими учун кураш олиб борган рақобатчилари билан ишлашда давом этишини айтди. "Дунёга барча уч киши керак, шунинг учун биз биргаликда ишлаймиз", - деди у. Гебреисуснинг таъкидлашича, дунё гўзаллиги ва унинг хилма-хиллигини ҳурмат қилиш жуда муҳим.
"Кишилар уларни ўқитишларини исташмайди, улар ўзларини тинглашларини хоҳлашади", - дея қўшимча қилиб ўтди у. У келажакдаги асосий устувор вазифаси сифатида “барча давлатларни максимал даражада самарали соғлиқни сақлаш тизими билан қамраб олиш”ни эътироф этди.
Бош директор – ЖССТдаги энг катта маъмурий ва техник лавозимга эга шахсдир. У ташкилотнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро фаолиятини назорат қилади. Амалдаги сайловларга эътибор жуда катта бўлди, сабаби ЖССТ раҳбари роли анъанавий равишда анча юқори баҳоланади. Унинг хатти-ҳаракатларига жаҳон соғлиқни сақлаш соҳаси олдида турган кўплаб чақириқлар билан кураш натижадорлиги боғлиқдир.
Буни ЖССТни ўтган 10 йил давомида бошқарган Маргарет Чэнь ҳам исботлаб берди. Бу вақт давомида Эбола вируси туфайли пайдо бўлган касаллик, Зика безгаги ва бошқа қатор хавфли хасталиклар оммавий равишда тарқалди. Уларни тезкорлик билан бартараф этиш учун куч ва маблағларни сафарбар қилиш лозим бўлди.
Бошқа номзодлар
ЖССТ делегатлари илк бор уч номзоддан бирини бош директорликка танлашди. Тедрос Аданом Гебреисусдан ташқари рўйхатда британиялик Дэвид Набарро ва покистонлик Санья Ништар ҳам бор эди. Аввалига номзодлар сони олтита эди, бироқ ЖССТ Ижро қўмитаси аъзолари билан суҳбатдан сўнг уларнинг сони уч нафарга қисқарди.


















