Суперкарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Pagani компанияси Airbus билан ҳамкорликда Infinito бизнес-жети дизайнини тақдим этди. Италия компанияси 8 нафар йўловчига мўлжалланган самолётнинг интерьери билан шуғулланди.

Гарчи, ACJ319neo модели саккиз кишига мўлжалланган бўлса-да, унинг бортида бир нечта алоҳида хоналар бор. Улар орасида ишхона, тамаддихона, катта телевизорли хона, ётоқхона ва тўлиқ жиҳозланган чўмилиш хонаси.

Pagani интерьерга жило беришда чарм, карбон, алюминий ва карбон-титанли қотишмадан фойдаланган. Сўнгги материал креслолар, столлар асослари ва чегараловчи тўсиқларда қўлланилган.

Ҳаво кемаси бортида созланувчи ёруғлик диодли чироқлар ўрнатилган.

Ҳозирча, Airbus Infinito нархи маълум қилинмаяпти.
















