Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Россияда ишлаш учун меҳнат мигрантларини танлаб олишда РФ ИИВ ходимлари ҳам қатнашади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцевни қабул қилди. Бу учрашув Ўзбекистон ва Россия ИИВ раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланганидан сўнг бўлиб ўтди.
"Миграция соҳасида юзага келаётган жиддий муаммоли масалалар “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий ёллаш ҳақидаги Келишув”ни олиб ташлаш, шунингдек, миграция соҳасида тегишли идоралар ваколатхоналарини очиш имконини беради", - дея Колокольцевнинг сўзларини келтиради "Комсомольская правда".
Маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳудудида меҳнат мигрантларини танлаб олишда Россия ИИВ ходимлари ҳам иштирок этади, улар Россиядан Тошкентда ишлаш учун иш сафарига юборилади.
"Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизовнинг Владимир Колокольцев билан учрашуви чоғида Россия томони Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот фаолиятини олиб бориш бўйича РФ ИИВ вакили лавозимини жорий этишни таклиф қилди. Ушбу таклиф қўллаб-қувватланди", - дея таъкидлаб ўтди Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026