Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манчестердаги клуб шов-шувли трансферга тайёрланмоқда
«Манчестер Сити» «Монако»га Килиан Мбаппе бўйича таклиф юборган. Telefoot тарқатган хабарга кўра, манчестерликлар жамоаси ушбу 18 ёшли ҳужумчи учун 130 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.
Бу орқали «шаҳарликлар» ушбу футболчи учун «Реал»ни ўз таклифи миқдорини оширишга мажбурлаши мумкин. Аввалроқ мадридликлар жамоаси Мбаппе учун 120 миллион евро таклиф қилган ва рад этилганди.
Ушбу футболчи учун биринчи бўлиб «Ливерпуль» илк таклифни билдирганди (70 миллион евро).
Шунингдек, «Ювентус» ҳам унга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Якунланган мавсумда 18 ёшли Килиан Мбаппе «Монако» сафида барча турнирлар доирасида 44 учрашувда майдонга тушди ва 26 гол уриб, 14 голга узатма берди.
Мавзуга оид
12:10 / 26.02.2026
Вини яна рақс тушди, Туринда драма. ЕЧЛда жавоб ўйинлари
11:03 / 22.02.2026
«Реал»да мағлубият, «Сити»да қийин ғалаба. Кун ўйинлари
16:00 / 19.02.2026
Англияда пойга бошланди. «Арсенал»га нима бўляпти?
12:07 / 09.02.2026