Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Қайта тикланувчи энергия бўйича Халқаро Агентлик уставини ратификация қилди
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида «Қайта тикланувчи энергия бўйича Халқаро Агентлик уставини (Бонн, 2009 йил 26 январь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонуни ратификация қилинди.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу ҳужжатнинг ратификация қилиниши мамлакатнинг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан муносабатларини янги стратегик босқичга олиб чиқади, кенг қамровли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга, мамлакатининг экспорт салоҳиятини кучайтиришга, янги бозорларни ўзлаштиришга, тўқимачилик маҳсулотлари савдосини халқаро кўламда янги босқичга олиб чиқишга, шунингдек, энергия тежовчи технологияларни ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Қайта тикланувчи энергия бўйича Халқаро Агентлик уставини 2009 йилнинг 22 июнида имзолаганди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, бугунги кунда дунёнинг 100дан зиёд мамлакати Халқаро тикланувчи энергия агентлиги аъзоси саналади. Агентлик ушбу давлатларнинг энергетик салоҳиятини ошириш, тикланувчан энергия манбалари ва технологияларни ривожлантиришга кўмаклашиб келмоқда.
IRENA ўз фаолиятини барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида тикланувчи энергия ресурсларининг барча турларини оммалаштиришга, хусусан, биоэнергия, гидроэнергия, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишни кенгайтириш, энергетик хавфсизликни кучайтиришга қаратган. Агентлик, шунингдек, халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, тажриба алмашиш учун ҳам асосий платформа саналади.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
18:14 / 28.05.2026