25 май куни «Ҳилол-нашр» марказий савдо мажмуасида ушбу нашриётда чоп этилган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» романи (2 жилдли қайта нашри) ва «Дока рўмол қачон қурийди» китоблари тақдимоти бўлиб ўтган эди. Учрашувда Тоҳир Малик мухлисларнинг саволларига атрофлича жавоб бериб, қимматли маслаҳатлар берди.

“Бадиий адабиёт билан диний илм бирлашмас экан, биз ҳали кўп адашиб юрамиз. Бадиий адабиётдаги бу адашишлар ёшларни анча ноумид қилиб қўйиши мумкин”.

“Бир замонлар ўзбек халқини диндан чиқаришда ўзбек зиёлилари пешқадам бўлган эдилар. Энди ҳақ динга қайтаришда ҳам зиёлиларимиз пешқадам бўлишлари шарт. Улар ўтиб кетдилар. Энди бизнинг авлод уларнинг хатоларини тузатишимиз шарт”.

“Бир мамлакатнинг динини билиш учун ҳар хил комиссиялар ташкил этиб, ўрганиш шарт эмас. Шу мамлакатнинг аёлларига қаралса бўлди”.

“Бир киши “Шайтанат”нинг 5-китоби ҳақида танқид қилиб, “Китоб яхши бўлибди-ю, динийроқ бўлиб қолибди”, деди. Мен унга: “Бу китобнинг камчилиги эмас, фазилати” деб жавоб бердим”.

“Тарихий асар ёзиш учун тарихнинг ўзини билиш етарли эмас. Ўша тарихнинг руҳига ҳам кириш керак. Исломни яхши билиш керак. Акс ҳолда асар қаҳрамони 5 ракаат намоз ўқийди. Бир муаллиф ўлган аёлнинг дафн маросимини тасвирлабди. Қабристонда ўша аёл ҳақида: “Фалончи опамиз қандай одам эдилар?” деб сўрашади. Барака топгур, аёл киши дафн маросимида бундай сўралмайди. Чунки жанозага эркаклар боради. Аксарияти марҳумани кўрмаган, билмайди. Қандай қилиб ўша аёл ҳақида гувоҳлик бериш мумкин?”

“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф прототип бўлган бадиий асар ёзмоқчиман. Бу хотира ёки хроника бўлмай, ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги Ўзбекистондаги диний аҳвол, уламоларнинг тақдирлари ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий асар бўлади”.

“Бир мажлисда: