2017 йил энг серсув йил бўлади: Ўзбекистон ва Қозоғистон одатдагидан кўпроқ сув олишади.

Фақат энди бу серсувликнинг оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган тошқинларга умуммиллий миқёсдаги табиий офат сифатида ёндашиш зарур бўлади.

Жорий 2017 йилнинг ўтган қишки ва эрта баҳорги мавсуми Тожикистонда кутилмаганда жуда кўп қор ёғгани билан эсда қолди. Дарёларнинг сувга тўлиб тошганлиги сув йўлидаги давлатларга 7,0 куб км. қўшимча сув тақдим этади, деган тожик инженери Камолиддин Сирожиддинов «Asia plus» медиа гуруҳига.

— Жорий қор қатламини гидрологик жиҳатдан ўрганиш улкан миллий ва минтақавий аҳамиятга эга, чунки дарёларнинг сув ресурсларни оқилона режалаштириш ва ундан фойдаланиш, сув тошқинининг энг чўққисига чиқиш даврларида фалокатларга йўл қўймаслик имконини беради, — деди у. — Хуллас, қор қатламининг баландлиги ва зичлигини кузатадиган гидрометеорология агентлигининг маълумотларига кўра, қор захиралари агар меъёрдагиси 100 фоиз, деб олинса, 15 апрель ҳолатига 160–165 фоизни ташкил этаётгани аниқланган. Қор қатлами эриш даврида барча музликлар ва кўплаб дарёларни таъминлайди ва жарлик эрозиясини кучайтиради. Қиш бўйи йиғилган қор захираси ва эришнинг характери жорий сув тошқинларининг кўламини белгилаб беради.

Майнинг иссиқ кунлари келиши билан қиш бўйи денгиз сатҳидан 2500 метр баландликкача бўлган дарё водийлари, тоғолди қисмлари ва чўққиларда ёғган қорлар ҳам эрий бошлайди. Барча эриган сувлар дарё ўзанлари бўйлаб Тожикистоннинг ташқи чегараларигача бирор бир жиддий оқибатларсиз етказиб берилди.

Лекин денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда ҳали ҳам қор турибди. Бу эса 70 минг квадрат километр қор билан қопланган майдон, ёки Шарқий Помир чиқариб ташланса, мамлакат ҳудудининг тенг ярмиси эканлигини билдиради. Бу ҳудудларда қор қатламининг қалинлиги 80 см.дан 3 метргача етади.  

Қатламнинг тақсимланиши турли томонлама таҳлил қилиниши натижасида, мутахассислар ўртача баландликни ҳисоблаб чиқишган:

— Ушбу ҳудудда мустаҳкам қор қатламининг ўртача баландлиги айни кунларда — 1,54 см.ни, ҳажми ёз фасли бошланишига келиб 107,8 куб км.ни ташкил этмоқда, — дейди Сирожидинов.

Унинг сўзларига кўра, дарё ирмоқларининг катталиги қордаги сув захирасига ҳам боғлиқ.

— Қишки, қуруқ қор зичлиги 0,35 г/см.куб бўлгани ҳолда, 1 куб метр қор қатлами эриганда 350 литр ёки 0,35 кубометр сув беради. Ўз ўзидан 107,8 куб.км қор 37,7 куб.км. сув беради. Агар кўп йиллик кузатишлар натижасида дарё ўзанларининг ёзги эриш даврида ўртача кўрсаткичи 23,2 куб.км бўлса, 37,7 куб.км меъёрдан 14,5 куб.кмга ортиқроқ эканлигини билдиради, — дейди у ва албатта бу қўшимча ҳажмнинг ҳаммаси ҳам дарёларга эриб оқмаслигини эслатиб ўтади. Унинг 20 фоизи буғланиб кетади, яна бир қисми (30 фоизи) ер ости оқимини вужудга келтиради, 2,0 фоизи ҳеч қачон эримайдиган қор тармалари ва музликларга бориб қўшилади.