Путин: Россия Саудия Арабистони қиролини кутмоқда
Россия Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ас-Саудни кутмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони тахти вориси ўринбосари, мамлакат мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ас-Сауд билан учрашув вақтида айтиб ўтган.
«Албатта биз Саудия Арабистони қироли ташрифини кутмоқдамиз. Ишончим комилки, Саудия Арабистони қиролининг Россияга илк ташрифи икки мамлакат муносабатлари тарихидаги муҳим қадам бўлади ва икки давлат алоқалари ривожи учун муҳим сигнал, муҳим стимулга айланади», — деган у.
Путин вазирдан қиролга энг яхши тилакларини етказиб қўйишини сўраган.
Бундан ташқари, Россия раҳбари Саудия Арабистони томонига нефть бозорини барқарорлаштириш йўлидаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган.
Мавзуга оид
21:54 / 23.10.2024
Саудия Арабистони тежамкорликка ўтмоқда — FT
20:55 / 23.10.2024
Саудия Арабистони БРИКСга аъзолик таклифини рад этди
20:30 / 22.10.2024
Россияда BRICS саммити бошланди – унинг иштирокчилари, мақсади ва режалари ҳақида
11:50 / 22.10.2024