Ўзбекистон | 14:00 / 30.05.2017
9201
1 дақиқада ўқилади

Жалолободда Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари чегара масаласида учрашишди

21-26 май кунлари Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув доирасида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси участкаларида камерал ишлар олиб борилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация қилиш бўйича оралиқ Шартнома лойиҳаси тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланган.

Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтган.

Мавзуга оид