Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия делегацияси Ўзбекистонга келди
Фото: ТИВ матбуот хизмати
31 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Чехия Республикаси ташқи ишлар вазирининг кичик ўринбосари Иван Янчарекни қабул қилди.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Янчарек вазирликлараро маслаҳатлашувлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида икки томонлама учрашувлар ўтказиш ва Хоразм вилоятига ташриф буюриш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда халқаро майдонда, хусусан Ўзбекистон-Европа Иттифоқи шаклида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Музокараларда Ўзбекистон ва Чехия президентлари ўртасидаги мактуб алмашинуви нуқтайи-назаридан Ўзбекистон-Чехия мулоқотини фаоллаштириш масалалари, иқтисод, саноат, фан ва техника соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш вақти ҳамда биргаликдаги бошқа тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Шу куннинг ўзида ТИВда Ўзбекистон-Чехия сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтди. Маслаҳатлашувларда икки томон кун тартибидаги қатор масалалар ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар батафсил кўриб чиқилди.
Тадбирларда Чехия Элчиси Ярослав Сиро иштирок этди.
Мавзуга оид
11:09 / 10.03.2026
Чехияда оғир вазиятга тушиб қолган фуқаро ватанга қайтарилди
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
12:11 / 16.02.2026
Чехия шаҳарларида президент Павелни қўллаб-қувватлаш митинглари бўлиб ўтди
12:44 / 23.01.2026