Обамеянг «ПСЖ»га ўтмоқда
«Боруссия» Дортмунд ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда Yahoo! Sport France нашри хабар тарқатди.
Манба берган маълумотга кўра, «ПСЖ» «Боруссия» билан габонлик футболчи трансфери борасида келишувга эришган. Ҳозир ҳал бўлмаган ягона масала бу Обамеянгнинг шахсий шартнома борасида баъзи жиҳатлар бўлиб қолмоқда. Шартноманинг асосий шартлари ҳам аниқ бўлиб улгурган.
Футболчининг трансфери 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, Франция клуби тарихидаги рекорд трансферга айланади. Ҳозирча Анхел Ди Мария ва Эдинсон Кавани трансферлари (63 млн. евро) жамоа учун рекорд бўлиб қолмоқда.
Обамеянгнинг «ПСЖ»даги йиллик маоши миқдори 10 миллион еврони ташкил қилади. Шартнома имзолаш учун футболчига тўланадиган бонуси миқдори 6 миллион еврога тенг бўлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Обамеянгнинг ўзи «Боруссия» раҳбариятига жамоани тарк этиш нияти борлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
12:28 / 19.09.2024
«Сити» гол уролмади, «ПСЖ»га кулгили гол ёрдам берди. ЕЧЛда кун ўйинлари
23:48 / 10.05.2024
«7 йиллик фаолиятимдан кейин менга янги чақирув керак». Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этишини расман эълон қилди
16:27 / 15.03.2024
ЕЧЛ чоракфинал ва яримфиналига қуръа ташланди
19:44 / 04.02.2024