Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда хорижлик ҳайдовчиларга Россия ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ишлаш тақиқланади
Россияда 1 июндан Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган хорижлик ҳайдовчиларга ўз ихтисослиги бўйича ишлашни тақиқловчи қонун кучга кирмоқда. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бу қонуннинг ижросини назорат қилиш бўйича жавобгарлик иш берувчилар зиммасига юкланади. Бу қонуннинг бузилганлиги учун уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик киритилади.
"Бу тақиқлов бажарилишини иш берувчилар назорат қилишлари керак бўлади. Уларга нисбатан йўналишга Россия миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчини чиқарганлик учун маъмурий жавобгарлик киритилади. Маъмурий жарима 50 минг рублни ташкил қилади", деб таъкидланди Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош инспекциясида.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026