12:35 / 02.06.2017
8021

WikiLeaks МРБнинг «Пандемия» вируси ҳақида ҳикоя қилди

Махфий маълумотларни ошкор қилишга ихтисослашган WikiLeaks ташкилоти АҚШ Марказий Разведка бошқармасининг махфий лойиҳаси «Пандемия»га доир маълумотларни ошкор қилди. Ундан кўзланган мақсад шахсий компьютерлар фойдаланувчиларини кузатиш бўлган. 

Windows дастурий таъминотидаги айрим файллар троян дастури билан алмаштирилган, фойдаланувчининг ўзи эса вирусни маҳаллий тармоқ орқали тарқатган. Экспертларнинг қайд этишларича, у техник жиҳатдан унчалик ҳам тўлиқ эмас, масалан, Windows файлларини қайтарзда алмаштиришни тушунишга ёрдам берувчи техник тавсифлар мавжуд эмас.  

WikiLeaks 7 мартдан бошлаб МРБ қўллаб келган кибержосуслик усуллари ҳақида кўплаб маълумотларни ошкор этишни бошлади. Ушбу маълумотларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, маъмурият мобил телефонлар орқали кузатиш имконини берувчи дастурлар, шунингдек, бутун дунёдаги смартфонларга уланиш имконини берувчи технологиялардан фойдаланган. 

Top