Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гризманн: «Ҳозир кетишим «Атлетико» учун жиддий зарба бўларди»
«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ёзги трансферлар вақтида клубдан кетмаслиги ҳақида расман эълон қилди.
«Келажагим борасидаги саволлар жонимга тегди. CAS «Атлетико»га трансферлар бўйича тақиқ қўйган.
Клуб янги футболчилар ололмайдиган бўлди. Мен маслаҳатчиларим билан келишган ҳолда, жамоада қолишга қарор қилдим.
Ҳозир клуб қийин даврда. Агар мен ҳозир кетсам, бу клуб учун жиддий зарба бўларди. Биз «Атлетико» билан вазиятни муҳокама қилдик, мен янги мавсумда ҳам Мадридда бўламан», – деган Гризманн ESPN мухбирига.
Ушбу футболчи ёзда «Манчестер Юнайтед»га ўтиш арафасида эди. Аммо «Атлетико»га муаммога дуч келгач, у манчестерликлар жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньога қўнғироқ қилди ва бора олмаслиги сабабини билдирди.
Мавзуга оид
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
08:49 / 28.09.2025
«Реал» дербида 5 та гол ўтказиб ютқазди
13:23 / 27.09.2025
Мадридда дерби, «Арсенал» ва «Ливерпул»да қийин сафар. Ҳафта ўйинлари анонси
10:34 / 18.09.2025