Спорт | 18:30 / 05.06.2017
10411
1 дақиқада ўқилади

Аллегри «Ювентус»дан кетиши мумкин

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоани тарк этиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри берган хабарга кўра, Аллегрига Франциянинг «ПСЖ» клуби йилига 10 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Парижликлар кетма-кет чемпионликлардан сўнг янги мураббий Унаи Эмери бошчилигида Франция чемпионатида иккинчи ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди.

Аллегри чоршанба куни туринликлар раҳбарияти вакили Беппе Маротта билан янги шартнома масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда. Мураббий «Ювентус»дан камида 8 миллион евро йиллик маош талаб қилмоқда. Бундан ташқари мураббий 2-3 нафар ЕЧЛ савиясига жавоб берадиган футболчиларнинг ҳам сотиб олинишини сўраган.

Мавзуга оид