Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна бир давлат Қатар билан дипломатик алоқаларни узди
Яман ҳукумати Қатар билан дипломатик алоқаларни узгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканалида хабар берилди.
Бунгача тўртта араб мамлакати — Баҳрайн, Саудия Арабистони, Миср ва Бирлашган Араб Амирликлари Қатар билан дипломатик алоқаларни узганди.
Қатар ва Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги зиддият Ар-Риёдда бўлиб ўтган Форс кўрфази мамлакатлари ва АҚШ саммитидан кейин юзага келди. Ўшанда Қатар янгиликлар агентлиги мамлакат амири номидан нутқ эълон қилган, унда Эрон билан алоқалар ўрнатиш ёқлаб чиқилганди.
Кейинроқ Қатар ТИВ расмий вакили агентлик сайтига хакерлар ҳужум қилиб, нутқни улар жойлаштирганини маълум қилди. Аммо Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн бу раддияни ишончсиз деб ҳисоблади.
Миср Қатарни террорчилик гуруҳларини, жумладан «Мусулмон биродарлар»ни қўллаб-қувватлаб келишда айблади.
БАА ҳам Қатарни терроризм, экстремизм ва секта ташкилотларини молиялаштиришда айблаган. Амирликларда қатарлик дипломатларга мамлакатни тарк этиш учун 48 соат ажратилган.
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Ямандаги ҳарбий ҳаракатлардан Қатарни четлаштирди. Бу Доҳа «террорчиликни амалда қўллаётгани ва мустаҳкамлаётгани»дан ташқари, «Ал-Қоида», ИШИД каби ташкилотларга хайрихоҳ бўлаётгани ва айирмачилар билан алоқалари борлиги билан тушунтирилди.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026