Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия бош вазири мессенжер ишлаб чиқарувчиларини махсус хизматлар билан кодларни бўлишишга чақирди
Австралия бош вазири Малколм Тернбулл терроризмга қарши кураш машҳур дастур-мессенжерлар ишлаб чиқарувчи компаниялардан махсус хизматларга ўз маҳсулоти кодини тақдим этишни талаб қилмоқда.
Душанба куни журналистларнинг Лондондаги терактларга доир саволларига жавоб берар экан, Австралия ҳукумати раҳбари шундай деди: "Бугун миллиардлаб кишилар WhatsApp ва Messanger каби дастурлар ёрдамида шифрланган трафиклардан фойдаланади. Ушбу дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ҳамкорлиги керак. Бизнинг хавфсизлик хизматларимиз бундай хабарларга кириш имконига эга бўлиши керак".
Тернбулл шунингдек Британия бош вазири Тереза Мэйнинг "ижтимоий тармоқлардаги экстремистик материалларга ҳаддан зиёд чидамли" экани борасидаги фикрига розилигини билдирди. "Бу масалада Facebook ва Twitter каби етакчи ижтимоий платформалар билан ҳамкорлик талаб қилинади", - дея таъкидлади Австралия бош вазири.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
08:37 / 04.06.2026
Max мессенджери App Storeʼдан олиб ташланди
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026