Ўзбекистон | 15:56 / 07.06.2017
19572
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мудофаа вазири Нурсултон Назарбоев билан учрашди

Фото: Akorda.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари расмий сайти хабар берган.

Учрашувда Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев, Қозоғистон - С.Жасузаков, Хитой Халқ Республикаси - Чан Ваньцюань, Россия - С.Шойгу, Тожикистон - М.Шерали, Қирғизистон Бош штаби бошлиғи - Р.Дуйшенбиев, ШҲТ Бош котиби Р.Алимов иштирок этди.

Қозоғистон раҳбари кириш сўзида ШҲТ аъзо давлатлари мудофаа вазирларининг Остонада ташкилотга аъзо давлатлар раҳбари Кенгаши йиғилиши ва “Экспо-2017” халқаро кўргазмаси олдидан учрашув ўтказиши муҳим эканини таъкидлаб ўтди.

- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзини жиддий минтақавий бирлашма эканини кўрсатмоқда, у бир-бирига маданий, ҳудудий, тарихий нуқтаи назардан яқин бўлган давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлиги масалаларини ҳал этиш мақсадида яратилганди, - деган Қозоғистон президенти.

Назарбоев Шанхай хартияси қабул қилинганига 15 йил бўлгани ва ўтган давр давомида катта ҳажмда қўшма ишлар бажарилганига эътибор қаратди.

- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишида икки йирик давлат – Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотимизга қабул қилиш назарда тутилган. Шу тариқа, ШҲТ Ер сайёрасининг қарийб 40 фоиз аҳолисини бирлаштиради. Асосийси – юзага келаётган масалаларни консенсус асосида ҳал қилишга асосланган “Шанхай руҳиятини” сақлаб қолиш, - деган у.

Қозоғистон президенти ташкилот фаолиятида иқтисодий таркибий қисмларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Мавзуга оид