Жаҳон | 13:54 / 08.06.2017
7752
1 дақиқада ўқилади

Эрондаги терактлар қурбонлари сони ошди

Фото: AP

Эрон пойтахти Теҳронда 7 июнь куни юз берган терактлар қурбонлари сони 16 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берди.

Бундан аввалги хабарларда 13 киши ҳалок бўлгани ва 43 киши жабрлангани айтилганди. 

Агентликнинг маълум қилишича, Теҳрондаги ҳужумларда иштирок этган террорчилар эронлик бўлган.

«Ҳужум уюштирганларнинг шахсига келсак, улар Эроннинг турли қисмларидан бўлган ва ИШИД гуруҳига қўшилган», — дейди Эрон ички ишлар вазирининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Ҳусайн Зулфагарий.

Эслатиб ўтамиз, 7 июнь тонгида Теҳронда икки террорчилик акти содир этилди. 4 кишидан иборат гуруҳ Эрон парламентига ҳужум қилди ва отишма бошлади. Махсус хизматлар 3 жангарини йўқ қилди, тўртинчиси ўзини портлатди.

Шунингдек, имом Хомейни мақбарасига 2 киши бостириб кирди. Улардан бири ўзини портлатди, иккинчиси полиция билан отишма вақтида ўлдирилди.

Мавзуга оид