07:42 / 10.06.2017
6475

"Чегара билмас шифокорлар" Ўрта ер денгизида 716 муҳожирни қутқариб олишди

Фото:twitter.com/@MSF_Sea

"Чегара билмас шифокорлар" халқаро ташкилоти Ўрта ер денгизида 716 муҳожир қутқариб қолинганини маълум қилди.

"Биз 5-қутқарув операциясини якунладик ва 716 кишини қутқариб қолдик", деб айтилган ташкилотнинг твиттердаги расмий саҳифасида

Таъкидланишича, бир одамни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган. 

Халқаро миграция ташкилотининг 9 июнда маълум қилишича, жорий йилда Ўрта ер денгизи орқали Европага 72 минг муҳожир ва қочқин келган, 1,7 минги йўлда ҳалок бўлган. Ўтган йилнинг шу даврида (1 январь – 7 июнь) Европага 200 мингга яқин муҳожир келган ва 3 минг нафар одам йўлда ҳалок бўлган. 

Top