09:47 / 10.06.2017
13421

ЖЧ-2018: Босния ва Греция ўртасидаги учрашув оммавий муштлашув билан якунланди

2018 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидан ўрин олган Босния ва Герцеговина ҳамда Греция ўртасидаги учрашув жамоалар футболчиларининг оммавий муштлашуви билан якунланди. Муштлашувга мураббийлар штаби вакиллари ҳам қўшилишган. Учрашув эса 0:0 ҳисобида якунланди.

Globo Esporte нашрининг маълум қилишича, жанжалнинг чиқишига боснияликлар ҳужумчиси Эдин Жеко сабабчи бўлди. У ўйин тугашига ҳуштак чалингандан кейин Греция термаси ҳимоячиси ва "Рома" клуби бўйича жамоадоши Костас Манолас билан жанжаллашиб кетган. 

Муштлашув давомида боснияликлар бош мураббийи ёрдамчиси Стефан Жилли греклар ярим ҳимоячиси Яннис Янниотаснинг тишини уриб туширган. Бундан ташқари, Босния мухлислари ўйинчиларга турли буюмлар улоқтиришган.

Top