02:46 / 11.06.2017
13020

Тошкентда талончилик қилган шахс ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, 2017 йилнинг 8 июнь куни тахминан соат 18:50 ларда, Жамшид Ботирович Шаилханов, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Сергели тумани ҳудудида фуқаро Холидахон Нодировани (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) олдига келиб, бўйнидаги баҳоси 6.000.000 сўмлик тилла занжирини юлиб олиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Сергели тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми (ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Top