Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америка сенаторлари Россияга қарши янги санкциялар борасида келишиб олишди
АҚШ сенаторлари Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтиришга доир қонун лойиҳаси бўйича келишиб олишди. Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзмоқда.
«Бу жуда ҳам тўлиқ қонун лойиҳаси бўлади ва барча жиҳатларни қамраб олади», — деган Сенатнинг хорижий ишлар бўйича қўмитасининг республикачи раҳбари Роберт Коркер.
Газетанинг ёзишича, «Россия тузатиши Эронга қарши кўриб чиқилаётган санкциялар қонун лойиҳасига «тикилади». Киритилаётган ўзгартишларга кўра, қонунда амалдаги санкцияларга аниқлик киритилади ва янги чекловлар қўшилади. Ҳужжатни шу ҳафтада муҳокама қилиш режалаштирилган.
Янги чораларни жорий қилиш ҳамда мавжудларини қайта тасдиқлашга «Россиянинг Украинадаги агрессив ҳаракатлари, унинг Суриядаги ҳаракатлари ҳамда киберҳужумлари» сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
08:50 / 11.07.2026