Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Панаманинг собиқ президенти АҚШда ҳибсга олинди
Панаманинг собиқ президенти Рикардо Мартинелли АҚШнинг Майами шаҳрида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мартинелли Панама олий судининг мурожаати билан АҚШ федерал маршаллари хизмати томондан ҳибсга олинган. Ахборот агентлигининг маълум қилишича, Мартинелли 2009 йилдан 2014 йилгача, яъни президент бўлган даврда 150 дан кўпроқ одам ортидан кузатув олиб боришни ташкиллаштиргани учун Интерпол томондан халқаро қидирувга берилганди.
Бундан ташқари, сиёсатчи коррупцияда айбланмоқда. Агар у айбдор деб топилса, 21 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бироқ Мартинелли аввалроқ маълум қилганидек, у сиёсий таъқиб қурбонига айланган. Мартинелли Панамани 2015 йилда тарк этган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026